Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор ҳайдовчининг сири фош бўлди
14:49 / 2017-05-23

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Раҳимов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) гиёҳвандлик воситасини сотишда ўзига хос йўлдан фойдаланган. У шаҳар йўналишидаги автобуслардан бирини бошқариш билан бирга, иш жараёнида йўл-йўлакай “мижоз”ларига гиёҳвандлик воситаларини етказиб турган.

Тезкор тадбир давомида Қ.Раҳимовнинг яшаш хонадонида қоғозларга ўралган ҳолдаги ҳамда гугурт қутиларига солинган, шунингдек, ҳовлидаги иситиш тизими хонасининг яширин жойларига газеталарга ўралган ҳолда жойлаштирилган 153,2 граммдан иборат гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Тезкор тадбирда унинг доимий мижози бўлган фуқаро С.Қўлдошевнинг чўнтакларида гугурт қутиларига жойлаштирилган ва минг сўмлик купюрага ўралган моддалар борлиги аниқланди. Унинг хонадонидан оғирлиги 9 граммдан иборат гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Экспертиза хулосаларига кўра, фуқаролар Қ.Раҳимов ва С.Қўлдошевдан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситалари марихуана эканлиги маълум бўлди. Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Боғот туманида яшовчи фуқаро Н.Абдуллаева томорқасига 255 туп кўкнор эккани аниқланди.

Фуқаро Н.Абдуллаева уйининг хоналари кўздан кечирилганда кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги уруғи ва қуритилган барглари борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Абдуллаевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.