Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аҳолига бепул 30 мингта жўжа тарқатди
15:00 / 2020-10-11

Ҳар бир эҳтиёжманд оилага 20 донадан, жами 30 мингта жўжа бепул тарқатилди.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати томонидан исм-шарифини сир тутган тадбиркор ҳамкорлигида карантин шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида АКЦИЯ ўтказилди.

Бу ҳақда Федерация ахборот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 7 октябрь куни ташкилотнинг расмий телеграм каналида эҳтиёжманд аҳолига бепул жўжалар тарқатилиши ҳақида эълон берилди ҳамда паррандачиликни ривожлантиришга қизиқиши бор мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари Федерациянинг @istemolchimizbot боти орқали ҳамда Наманган шаҳар кўзи ожизлар жамияти ва шаҳар Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида рўйхатдан ўтказилди.

Ҳар бир эҳтиёжманд оилага 20 донадан, жами 30 мингта жўжа бепул тарқатилди. Наманган шаҳар ижро этувчи аппаратининг расмий ботига шундай акциялар яна давом эттирилишини сўраб мурожаат қилганларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли яқин кунларда яна бепул жўжалар тарқатиш режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, акция бундан аввал жорий йил 30 июнь ойи ва 16-18 июль кунлари ҳам ўтказилиб, унда жами 20 минг дона жўжа бепул тарқатилган эди.