Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди
Тадбиркорлик субъектларини электр энергиясидан фойдаланишда электр энергетика соҳасини тартибга солувчи қонунлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар билан таништириб бориш, ҳақ-ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш “Ўзэнергоинспекция” нинг бугунги кундаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электр энергия таъминоти ва тўловлар назоратида мавжуд муаммоларни бартараф этишда уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Жумладан, бўлим Сирдарё тумани ҳудудидаги “Метал пласт инвест” МЧЖ га қарашли профнастил ишлаб чиқариш цехида электр энергия ҳисоб-китоби бўйича ўрганишлар олиб борди. Натижага кўра, ушбу цехга нисбатан ҳисобланган 236 592 кВт.с. яъни 106 466 400 сўм ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан низом ва қоида талабига зид равишда нотўғри ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги аниқланди.
Энди тадбиркор 2793 кВт.с. электр энергияси учун 1 миллион 256 850 сўм тўлайдиган бўлди. Бу борада амалга оширилган ҳисоб-китоб сабаб тадбиркорлик субъектининг ҳақ-хуқуқлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Жаҳонгир УСМОНОВ,
“Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими бошлиғи.