Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор пандемия шароитида оила аъзоларини ишли қилди
18:51 / 2020-06-12

Оққўрғонлик Аброр Ўсканов якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси туман филиалига ташаббус билан мурожаат қилган эди.

Оққўрғонлик Аброр Ўсканов якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси туман филиалига ташаббус билан мурожаат қилган эди. 

Унинг иссиқхона ташкил қилиш тўғрисидаги лойиҳаси маъқулланиб, «Халқ банки» акциядорлик тижорат банки Оққўрғон туман филиали томонидан ўтган йилнинг кузида 6 000 000 сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Бугун иссиқхонада иш қизғин. Беш нафар оила аъзоларининг бандлиги таъминланган. Юмуш кўп бўлганда 2-3 нафар ёлланма ишчилар ҳам жалб қилинади. Асосан булғор қалампири етиштириш билан шуғулланилмоқда. Жорий йилнинг шу кунигача 50 миллион сўмлик маҳсулот тумандаги ва пойтахтимиздаги бозорларга етказиб берилди. Ҳозирги кунда иссиқхонадаги ердан унумли фойдаланиш учун иккинчи ҳосил олиш мақсадида помидор кўчатлари экишга ҳозирлик кўриляпти. Куз ойларида маҳсулотлар бозорга олиб чиқилади.

– Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида яна 30 сотих майдонда иссиқхона барпо қиляпмиз, – деди якка тартибдаги тадбиркор Аброр Ўсканов. – Ишимиз ёмон эмас. Ниятимиз аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга ўз ҳиссамизни қўшиш. Шунда иш ўринлари сони янада кўпаяди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Оққўрғон туманида коронавирус пандемияси даврида уй шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида барча ташкилот ва муассасалар фуқароларга турли хил хизматларни кўрсатмоқда.