Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбир қонунлар тарғиботига бағишланди
17:16 / 2021-10-07

Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят кенгашлари доимий комиссиялари раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов иштирок этди.

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмситасининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган  дарахт ва буталарнинг кесилишига доир масала юзасидан ахбороти тўғрисида” ги, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими бўйича қабул қилинган қарорлари ижроси, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, ана шу ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

[gallery-4191]

Йиғилишда сўз олганлар томонидан қонун, фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш, бу борада олдимизда турган муҳим вазифалар, уларни самарали амалга ошириш юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Шунингдек, тадбирда фуқароларнинг Сенатга келиб тушган мурожаатларини жойида ўрганиш, қонуний ҳал этиш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинди.  

Учрашув қатнашчилари йиғилиш мавзуси доирасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга сенатор ва бошқа мутассаддилардан батафсил жавоблар олди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА