ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройининг очиқ саҳнасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта гала-концерт бўлиб ўтди.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам кечасида вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, ёшларни байрам билан қутлади. Мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Президент ташаббуслари ва давлат сиёсатида ёш авлодга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтилди.
[gallery-23784]
Тадбир давомида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Лайлохон Сайназарова, Фарғона давлат техника университети докторанти Аҳаджон Ўлмасов ҳамда ёшлар учун имкониятлар эшигини очувчи қатор лойиҳалар асосчилари томонидан ёшларга муваффақиятга эришиш йўллари, юртимиздаги тинчлик, барқарорлик ва яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишлари бўйича мотивациялар берилди.
Таълим, спорт, ҳарбий-ватанпарварлик, IT соҳаларда фаоллик кўрсатган ёшлар тақдирланди.
Байрам кечаси ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, ёш истеъдодлар иштирокидаги гала-концерт билан давом этди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган минглаб ёшлар ва кенг жамоатчиликнинг қизғин иштирокида ўтган маданий-маърифий тадбир “Ўзбекистон ёшлари” мадҳияси ҳамда ёрқин мушакбозлик билан якунланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА