Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбир давомида қўлга олинди
17:40 / 2025-05-29

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Амударё, Қораўзак, Тахиатош, Тахтакўпир туманлари бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди.

Жумладан, тезкор тадбирларда фуқаро Г.С. 360 дона, фуқаро К.М. 120 дона, фуқаро Т.А. 4 қути ҳамда фуқаролар Р.У. ва А.К. 2 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтларида ушланди ва улардан ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси  билан жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири