Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбир болажонларга олам-олам шодлик туҳфа этди
22:31 / 2023-06-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жойларда давом этаётган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни жажжи кичкинтойларга олам-олам шодлик туҳфа этмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам болажонлар байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлади.

[gallery-12199]

370 нафар кичкинтой тарбияланаётган ушбу муассасада турли маданий-маърифий тадбирлар, кўнгилочар дастурларни ўтказиш яхши анъанага айланган. Бугунги тадбирда ҳам болажонлар ўзлари ёд олган қувноқ шеър ва қўшиқларни ижро этиб, саҳна кўринишларини намойиш этди. “Қувноқ пуфакчалар”, “Ширинтойлар пойгаси”да айниқса, улар нечоғли эпчил ва чаққонлигини кўрсатди.  

Тадбир болажонларда катта таассурот қолдирди.

Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА