Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 24 декабрь куни мамлакатимизда 1 минг 384 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси белгиланган график асосида ишлаган.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 1150 тонна автобензин етказиб берилди. Ишлаётган метан заправкаларга 13,6 млн. кубометр табиий газ ҳамда 700 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 10 та, газ таъминотида юзага келган 2 та носозлик бартараф этилди.
Таъминотдаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушган 207 та мурожаат махсус бригадалар томонидан бартараф этилди. Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 121 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.
Маълумот ўрнида, кеча тизим корхоналари томонидан 240,1 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Истеъмолчиларга 226,9 млн. кВт соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу манбани ишлаб чиқаришда 45,9 млн. кубометр табиий газ, 17,5 минг тонна кўмир ҳамда 5,4 минг тонна мазут ёқилди. Табиий газ истеъмоли 150 млн. кубометрни ташкил этди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА