French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий ресурсларни исроф қилишга йўл қўйилмайди
11:44 / 2023-05-12

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларнинг исроф қилинишига йўл қўймаслик мақсадида тегишли органлар томонидан рейдлар ўтказиш давом этмоқда.

“U.Ch.” хусусий корхонаси ва “Н.М.” масъулияти чекланган жамиятининг масъул шахслари ишлаб чиқариш цехи ҳамда қурилиш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 245,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. 

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи ва Учқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.  

Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Б.П.” ва “Ғ.Х.” масъулияти чекланган жамиятининг масъул шахслари кўп қаватли уйларини ҳеч қандай ҳужжатсиз табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 137 миллион сўмлик табиий газдан  ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.  

Нарпай туманида яшовчи Ш.С. ва “Х.Б.” фермер хўжалиги раҳбари У.Н. яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, жами 1,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.  

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда аён бўлди.    

Самарқанд туманида “A.X.” фермер хўжалиги, Юқори Чирчиқ туманида “Е.О.” масъулияти чекланган жамияти, Қибрай туманида “F.Y.” масъулияти чекланган жамияти, Тошкент туманида “Sh.O.” фермер хўжалиги ва Янгиариқ туманида фуқаро Ж.Т. табиий газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 661,4 миллион сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Департамент матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА