Табиий офат сайёрамизнинг энг қадимий шаҳар қолдикларига ҳавф солмоқда
– Покистоннинг қадимги Моҳенжо-Даро шаҳри қолдиқлари келаси йилги кучли муссон ёмғирлари мавсумида жиддий зарар кўриши мумкин, - деди мамлакатнинг ЮНЕСКО бўйича комиссияси бош котиби Афтаб Муҳаммад Хон “РИА Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Мулозимнинг таъкидлашича, муссонлар жуда вайронкор ва унга керакли тайёргарлик кўрилмаган.
Манбанинг таъкидлашича, 2022 йил ўлкада кузатилган кучли ёмғирлар ортидан қадимий шаҳарни тиклаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Маълумот ўрнида: Моҳенжо-Даро қолдиқлари Покистон жанубидаги Индус дарёси яқинида жойлашган. Олимлар шаҳарнинг ёшини тахминан 4500 йил деб ҳисоблашади. 1980 йилда Моҳенжо-Даро ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
С.Раҳимов, ЎзА