English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш туфайли тизимга 8 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди
12:14 / 2024-07-26

«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан аниқланишича, Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи “Ж.М.С.” МЧЖ га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси газ ҳисоблагичининг камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқ бўлган. Бу ҳолат туфайли 4 миллиард 78 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Қорасув шаҳрида жойлашган “Ш.Г.А.В.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасининг газ ҳисоблагичида ҳам худди шу каби ҳолат аниқланган ва тизимга келтирилган зарар 4 миллиард 843 миллион сўмни ташкил этган.  

Инспекция ахборот хизмати ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлигини маълум қилди.,

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА