Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан қайси ҳудудларга тўғри келмоқда?
19:01 / 2022-12-16

Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунларида Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 191 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.

Мазкур ноқонуний фаолиятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 2,1 млрд. сўмни ва газ ҳажми 2,3 миллион метр кубни ташкил этган. Ушбу миқдордаги табиий газ ўртача 4 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг қиш мавсумидаги бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.  

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Тошкент вилоятида (504 млн. сўм), Қашқадарёда (361 млн. сўм), Навоийда (136 млн. сўм), Жиззахда (123 млн. сўм), Сирдарёда (137 млн. сўм), Хоразмда (138 млн. сўм) ва Тошкент шаҳрида (132 млн. сўм) аниқланган.   

ЎзА