Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар фош бўлди
11:55 / 2025-08-04

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг тегишли топшириғи билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман-шаҳар газ таъминоти бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда “зангори ёқилғи”дан фойдаланишда қоидабузарлик содир этганлар аниқланди.

Тошкент туманида жойлашган “I.S.S.” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш корхонасида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Унда истеъмолчи таъминот идораси билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 134 миллион сўмлик зарар аниқланди.

Шунингдек, яна бир ноқонуний ҳолат мазкур туманнинг “Чинор” МФЙда жойлашган “D.D.A.” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли овқатланиш масканида фош этилди. Бинода ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича 137 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Юқоридаги ноқонуний ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

А.Мусаев, ЎзА.