Қарор ва ижро
Тошкент вилоятида аҳолини бир маромда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф етиш йўлидаги ҳаракатлар изчил давом етмоқда.
Президентимизнинг 2025 йил 1 апрелдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятда зарур чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан бу йил давомида 206,6 миллион метр куб табиий газ ҳажмларини иқтисод қилиш белгиланган.

– Ушбу қарорга асосан ҳудуддаги 29 минг 860 та аҳоли хонадонларини икки босқичли тизимга ўтказиб, 671 та газ тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиш ҳамда 49 та газ тақсимлаш пунктларини алмаштириш ҳисобига 980 минг метр куб газ ҳажмлари иқтисод қилинади. Кўп йиллар фойдаланишда бўлган газ қувурлари мукаммал таъмирланади ва реконструкция қилиш ҳисобига энергия тежамкорлиги оширилади. Aҳоли хонадонларида ўрнатилган ностандарт ёки эскирган газ ёндиргичларини замонавий тежамкорларига алмаштириш чоралари кўрилади. Вилоятда фаолият кўрсатувчи иссиқлик манбаи корхоналарига қарашли айрим қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқлари таъмирланади, – дейди “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали Газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бўлими ходими Улуғбек Жамолов.
Оҳангарон шаҳрида табиий газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва рақамли технологияларни кенг жорий етиш, “Aқлли маҳалла” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Бунёдкор маҳалласи танлаб олиниб, “Паркент” тажрибаси йўлга қўйилди.

Ҳозир Оҳангарон шаҳар бўйича 30 та газ тақсимлаш пункти мавжуд бўлиб, шундан 2 таси юқори босимли ва 28 таси ўрта босимлидир. Улар бирин кетин демонтаж қилинмоқда. Аҳолининг эскирган газ ускуналари замонавий, энергия тежамкорларига алмаштирилмоқда. Ҳудуддаги мавжуд ерусти газ қувурлари ҳолати тўлиқ ўрганилиб, жами 5,4 километр қисми бўялди.
Шу билан бирга, Aнгрен шаҳрида ҳам бу каби саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Ўтган даврда ҳудуддаги газ тақсимлаш пунктларининг эскирган 25 донаси янгиларига алмаштирилди. Турли диаметрли газ қувурларининг жами 35 километр қисми бўялди. Бундан ташқари, “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам газ таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Мақсад табиий газдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, йиллик газ йўқотишларнинг олдини олиш, ресурсларни тежаш ва истеъмолчиларга табиий газни барқарор етказиб беришдир.
А.Мусаев, ЎзА.