Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда 
14:44 / 2024-03-04

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Фурқат” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари И.Э. овқатланиш шохобчаси ва новвойхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғидан газ ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида қувур тортиб, 897,5 миллион сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида “Г.Н.” ва “М.Г.” МЧЖ масъул шахслари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, 164,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. 

Мазкур ҳолатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ошкор этилди. 

Айни кунларда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабарида. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади ЎзА