French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газ таъминотида бардавомлик таъминланади
16:30 / 2025-11-05

Куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш, айниқса, совуқ кунларда истеъмолчиларга узлуксиз равишда табиий газ етказиб бериш мақсадида тармоқда мукаммал таъмирлаш ва реконструкця ишлари амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Жорий йил давомида Наманган вилоятидаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 24 мингдан зиёд хонадонларнинг табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилди. 

Жумладан, Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ маҳалласи Бобуршоҳ кўчасида, Оби ҳаёт маҳалласида, Янги Наманган туманининг Мустақилликнинг беш йиллиги, Ёшлик, Ахсикент, Машраб ва Фурқат маҳаллаларида, Давлатобод туманининг Ижодкор, Поп туманининг Анҳор, Темир йўл усти, Ифтихор ва Ҳазрати боб, Чуст туманининг Сероб ва Садача, Тўрақўрғон туманининг Тошкент, Чуст кўприк ва Қўшқайрағоч маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Шунингдек, Наманган туманининг Катта Тошбулоқ ва Наврўз, Мингбулоқ туманининг Ойбек ва Мустақиллик, Уйчи туманининг Алишер Навоий, Беруний, Шифокор ва Янгичек, Косонсой туманининг Янги шаҳар, Янгиқўрғон туманининг Радивон ва Ҳуррият маҳаллалари ҳамда Чортоқ туманининг Юксалиш ва Оромгоҳ маҳаллаларидаги ер ости ва устида жойлашган юқори босимли газ тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.