“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ходимлари қорли ва совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай, ўз вазифасини сидқидилдан бажариб аҳолига узлуксиз равишда табиий газ етказиб бермоқда.
Шунингдек, жойлардаги газ маромлаш қурилмалари назорат қилинмоқда. Муҳими, хавфсизликка риоя қилган ҳолда газнинг узлуксиз етказилишини таъминлашдир.


– Мамлакатимиз бўйлаб совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай коммунал соҳада иш жараёнлари тўхтагани йўқ. Вилоят аҳолисига табиий газни узлуксиз етказиб бериш учун 24/7 режимида иш фаолияти олиб борилмоқда. Газ тақсимлаш қурилмалари ва қувурларнинг совуқ шароитда ишончли ишлаши доимий назоратга олинган.


Авариявий ҳолатлар бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар газ билан узлуксиз таъминлашга қаратилган. Шунингдек, 167 мингдан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчиларига ҳам газ баллонлари белгиланган режага мувофиқ берилмоқда. Тизим ходимларининг асосий вазифаси халққа хизмат қилиш экан, улар ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб келишга ҳаракат қилмоқда, – дейди газ таъминоти филиали матбуот котиби Моҳигул Абдуллаева.
Зариф Комилов, ЎзА