Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиатсеварларни мафтун этаётган маскан
12:05 / 2023-10-27

Қўқон давлат ўрмон хўжалигига қарашли Сарқамиш кўли Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган.

Сарқамиш кўли ўзининг бетакрорлиги, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан табиатсеварларни мафтун этади. Бу ердаги белгиланган ҳудудда балиқ овлаш ҳамда қайиқда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилган.

Айни кунларда Сарқамиш кўли ён-атрофи кузнинг олтинранг жилваси билан янада гўзаллик касб этган. Ушбу масканга келган киши руҳияти кўтарилиб, ўзгача завқ туяди. 

Келгусида Сарқамиш кўлида экотуризмни ривожлантириш ва замонавий сайёҳлик хизматларини кўпайтириш режалаштирилган. 

[gallery-14237]

ЎзА фотомухбири
Муқимжон Қодиров олган суратлар