Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиатни борлигича асраш лозим
10:08 / 2025-10-08

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ҳамкорлигида “Бутунжаҳон табиий яшаш муҳитни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

 Партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Ҳофизов экология билан боғлиқ муаммолар авж олаётган айни пайтда экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг табиатга масъулиятли муносабатини шакллантириш лозимлиги борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 Қайд этилганидек, табиатга етказилаётган зарар натижасида жуда кўп жонзотлар ўз яшаш манзилларини ўзгартиришга мажбур бўлишади ёки йўқ бўлиб кетади. Ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетган турларини эса қайта тиклаб бўлмайди.  

Шунинг учун ёш авлод ўртасида экологик маданият, табиатга тўғри муносабатни қарор топтириш ва яшил ғояларни кенг тарғиб этиш зарурлиги таъкидланди.  

 Тадбир давомида талабалар ҳам ўз фикрларини, таклифларини билдирди. Очиқ мулоқот, савол-жавобларда энг фаол 10 нафар талаба партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

 Якунда ёшлар иштирокида партия шиори асосида флеш-моб ташкил этилди.

М.Комилова,

ЎзА