Навоий вилояти Экология бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан мунтазам равишда назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан “Аяқудуқ” ОФЙ нинг чўл ҳудудида ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирида фуқаролар Г.У., Т.Н. ҳамда К.Ф.лар томонидан ноқонуний равишда қум-шағал қазилаётгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 миллион 900 минг сўм миқдорида жарима ҳамда 27 миллион 750 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Шунингдек, Хатирчи тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан “Тинчлик” маҳалласининг чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди. Рейд тадбири давомида фуқаро Х.Л. томонидан ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ўз мақсади учун ковлаб олаётгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири