Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиатга 35 млрд сўм зарар етказганлар — рейд (+видео)
20:35 / 2023-11-27

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан Чирчиқ дарёси ҳудудида ўтказилган назорат тадбири давомида қум-шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олаётган шахслар ушланди. Мазкур шахслар табиатга катта миқдорда зарар етказган. Бу юзасидан Экология,атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Бектемир туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида олиб борилган назорат тадбири давомида дарё қирғоғидаги муҳофаза минтақасида (дамба) 1 дона экскаватор ва 2 дона “ЧAКМAН” русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида қум-шағал маҳсулотлари қазиб олиниб, ушбу ҳудудда жойлашган тош майдалаш ва қайта ишлаш цехига ташиб олиб кетилаётганлиги аниқланган.  

Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунининг 18-моддалари талаблари бузилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tXVOklly2V0" title="Табиатга 35 млрд сўм зарар етказганлар — рейд" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe> 

Бундан хабар топган Экология вазирлиги ҳузуридаги “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти мутахассислари қум-шағал маҳсулотлари қазилган жойда ўлчов ишларини олиб борган. Текширув натижасида эса жами 57 833, 53 м3   қум-шағал маҳсулотининг ноқонуний қазиб олингани, бу билан табиатга 34 миллиард 718 миллион 624 минг 729 сўм миқдорда моддий зарар етказилганлиги маълум бўлган.  

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратурасига юборилган.  

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА