Табиат уйғониб, баҳорги юмушларга киришилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Чуст туманида миришкорлар қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий юмушларни бошлаб юборди.
“Зарафшон”, “Норхўжаев”, “Машъал”, “Варзик” ҳамда “Каркидон” ММТПлари ҳудудларида жойлашган фермер хўжаликларида ғалла парвариши, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, дала четларини тартибга келтириш, ирригация тармоқларини яхшилаш ҳамда ариқларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-27715]
Таъкидлаш жоизки, “Нуриддинбек Эъзозбек” ва “Шаҳноза Саида Доно” фермер хўжаликлари ўтган йил ҳар гектардан 70–80 центнердан ғалла ҳосили олиб, захирадаги ер майдонларидан самарали фойдаланди. Хўжаликлар томонидан қўшимча юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари ҳам харид қилинган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА