ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган туманидаги фермер хўжаликларида мавсумий дала ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Махсус ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, агротехник тадбирларнинг бажарилиши билан танишди.
Жараёнда “Ғайрат”, “Шўрқўрғон”, “Туркистон”, “Гулдиров” ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликларида ғаллани минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, сув йўлларини тартибга солиш, дала четларидаги қаровсиз ерларга ишлов бериш орқали ер майдонларини кенгайтириш каби долзарб ишлар кўздан кечирилди.
Ғалла парваришини агротехник талаблар асосида ташкил этиш, маҳаллий ўғит захирасини ошириш, ариқ-зовурларни тозалаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан хўжалик аъзоларига тавсиялар берилди.
[gallery-27846]
Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йил ҳосили учун 5160 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. Шунингдек, эрта баҳорда 3998 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА