Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиат манзаралари ҳар қандай кишини мафтун этади
11:38 / 2023-04-15

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи бой ўсимлик дунёси ва ҳайвонот оламига эга мафтункор гўша. Йилнинг тўрт фаслида ҳам ҳайратомуз манзаралари билан экотуризм шайдоларига ўзига хос табиат гўзалликларини ином этадиган миллий боғнинг баҳори бетакрор манзараларга бой, жуда ҳам тароватли бўлади. Шу кунларда сирли наботот оламининг турфа ноёб гиёҳларию, дов-дарахтлари, турли рангларда жилоланадиган гуллари ҳар қандай кишини мафтун этади.

– Тоғлар қўйни яна яшил бойликларга бурканди,– дейди миллий табиат боғи директори Нуриддин Саттаров.–Сой ва жилғаларда шариллаб оқаётган зилол сувлар, турфа гуллар, шифобахш гиёҳлар ва яшил либосга бурканган заранг, дўлана, арча каби кўплаб турдаги ранг-баранг дарахтлар инсон рухиятини кўтариб, беихтиёр она табиатга ўзгача меҳр ўйғотади. Сайроқи қушлар хониши, зилол сувларнинг жилдираб, сокин оқиши, мусаффо ҳавоси қалбларга ором бағишлайди. Минг йиллик арчалари, чевар табиат яратган тоғ қояларига дуч келади. 

 

Миллий табиат боғи Ҳисор тоғ тизмаларидаги “Узун” давлат ўрмон хўжалигининг “Тамшуш” ва “Зевар” бўлимларига қарашли 27 минг 851 гектар майдонда ташкил этилган. Ҳудуднинг бетакрор гўзаллиги акс этган ушбу суратлар табиат боғининг “Зевар” бўлимида тасвирга олинди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА