Табиат кушандалари
Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Атроф-муҳит ва биохилмахилликни асраш, саксовул, черкез, қандим ҳамда юлғун ўсимликларининг кесилишини олдини олиш мақсадида доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ромитан туман бўлими ходимлари, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий Гвардия ходимлари томонидан туманнинг Газли чўл ҳудудларида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбирида Газли чўл ҳудудидан давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган иккита автомашина Ўрмон фонди ерларидан саксовул ўсимлигини олиб келаётганида инспекторлар томонидан тўхтатилди.
Ҳолат юзасидан беш нафар ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 51 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 13 554 000 сўм ҳисобланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.