Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табаррук онахоннинг эзгу дуоси
13:50 / 2023-08-31

Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида мамлакатимиздаги бир гуруҳ, 100 билан юзлашиб, ундан ҳам ошган нуронийлар "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида юксак мукофотлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилмоқда.    

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилаётган Ирисбону Усмонова ана шундай баракали умр кечираётган нуронийлардан саналади.  

Ирисбону ая турмуш ўртоғи Турсунбой Усмонов билан 11 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ таради, вояга етказди, ўқитди, касб-корли қилди. Бу оиланинг фарзандлари бари олий маълумотли бўлиб, турли ташкилот ва идораларда меҳнат қилмоқдалар. Онахон бугунги кунда 80 нафар набира ва 50 нафар эвара ҳамда чевараларнинг эъзозида, эл ҳурмати ва эҳтиромида умргузаронлик қилмоқда.  

Энг улуғ ва энг азиз байрам арафасида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов Ирисбону Усмонова истиқомат этаётган хонадонда бўлиб, унга "Шуҳрат" медалини топширди.  

–Халқ дарди билан яшаётган, кексаларга меҳр ва эътибор кўрсатаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг умрлари узоқ бўлсин, тану жонлари соғ бўлсин, – деб дуо қилди табаррук ёшдаги онахон. – Юртимизда доим тинчлик, тўкинлик, барака ва ривож бўлсин!  

Дарҳақиқат, бугун юртимиздаги ҳар бир нуроний шундай эзгу тилаклар билан дуога қўл очмоқда.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА