Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўсиқлар ортда қолди
16:07 / 2020-07-29

Албатта, бунда командирлар тажрибаси ва кўрсатмалари муҳим аҳамият касб этади.

 Марду майдонлар

Бугунги пандемия шароитида ҳарбий хизматчилар кўринмас душманга қарши кенг масштабдаги курашларда ўзларининг фаол ва жонкуяр эканликларини кўрсатишмоқда. 

Шу билан бирга республикамизнинг турли ҳудудларида хизмат фаолиятини олиб бораётган Ватан ўғлонлари жанговар тайёргарлик машғулотларини тўхтатгани йўқ.

Марказий ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари бир неча кун давомида мураккаб мажмуали назорат машқларини бажаришди.

Машғулот даставвал жанговар техника ва автоуловлар ҳаракатланиши учун ноқулай бўлган тоғли ҳудудлардан белгиланган манзилгача марш юриш билан бошланди. Марш давомида реал жанговар вазиятга тенглаштирилган турли тўсиқлар совуққонлик ва ишонч билан енгиб ўтилди. Жумладан, оқова сув ҳавзаларидан безарар, турли шакл ва оғирликдаги юкларни олиб ўтиш машқлари бажарилди. Бунда яккалик ва жамоавий ҳаракат олиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар мушаклар ва матонатни тоблайдиган, ўзига бўлган ишончни орттиришга хизмат қиладиган бир-биридан мураккаб жисмоний машқларни бажарди. Албатта, бунда командирлар тажрибаси ва кўрсатмалари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, бажарилаётган ҳар бир вазифа улар томонидан мунтазам кузатиб борилди.

Машғулот давомида юрт ўғлонларига юклатилган вазифа аъло даражада адо этилди, тўсиқлар ортда қолди. Лекин у берган навбатдаги кўникма ва тажриба йигитлар билан бирга.

photo_2020-07-29_15-55-19.jpg

photo_2020-07-29_15-55-20.jpg

photo_2020-07-29_15-55-21.jpg

photo_2020-07-29_15-55-22.jpg

photo_2020-07-29_15-55-23.jpg