Тўрақўрғонда қарийб 20 та экспортёр корхона фаолият юритмоқда
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бугунги кунда жами 19 та экспортёр корхона мавжуд бўлиб, шундан 6 таси саноат ва 13 таси мева-сабзавот йўналишида фаолият юритмоқда.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бугунги кунда жами 19 та экспортёр корхона мавжуд бўлиб, шундан 6 таси саноат ва 13 таси мева-сабзавот йўналишида фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналар томонидан жорий йил 9 ой якуни бўйича 49,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган ва режа 121,2 фоизга бажарилган.
Ана шундай корхоналардан бири, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Дилрабо СДА” масъулияти чекланган жамияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Экспорт салоҳияти Европа ва МДҲ давлатларига 85 фоизни ташкил этади. Корхонада 600 нафар киши доимий иш билан таъминланган.
Ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида корхонада умумий қиймати 15,1 миллиард сўмни ташкил этган лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда Туркия ва Хитой давлатларидан замонавий ускуна ва жиҳозлар олиб келинади. Сарфланган маблағ 3 йил мобайнида қопланиши режалаштирилган.