Тўрақўрғон туманидаги замонавий текстиль корхонаси
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва замонавий трикотаж маҳсулотлари хорижда ҳам харидоргир.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва замонавий трикотаж маҳсулотлари хорижда ҳам харидоргир.
Хусусан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “FT TEXTILE GROUP” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган ип-калава маҳсулотлари Хитой, Россия, Туркия ва Украинага экспорт қилинмоқда.
Корхона “Шаҳанд” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Боғишамол маҳалласи ҳудудида жойлашган. Умумий ер майдони 7,7 гектар. Унинг биринчи босқичи ўтган йилнинг сентябрь ойида ишга туширилган. Германия, Бельгия, Швейцария, Ҳиндистон ва Туркия давлатларидан келтирилган замонавий йигирув дастгоҳлари ўрнатилган.
Муҳими, ушбу корхона фаолият бошлаши муносабати билан ҳудуддаги Боғишамол, Дукат, Темирқишлоқ, Олчин, Ахси каби маҳаллаларда яшовчи 300 фуқаро доимий иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти Тўрақўрғон туманидаги енгил саноат касб-хунар коллежида мутахассислиги бўйича маҳоратини оширган. Ҳозир корхонада йилига 15,6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик экспорт ҳажми 10,2 миллион доллар.
Корхонанинг иккинчи босқичини 2022 йилда ишга тушириш мўлжалланган. Унда йилига қўшича 20,8 минг тонна ип-каллава ишлаб чиқариш, 200 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ушбу босқич якунлангач, ишлаб чиқариш қуввати йилига 36,1 минг тоннага, экспорт ҳажми 25,2 миллион долларга, умумий иш ўрни 500 тага етади.