Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўпланиб қолган чиқиндилар муаммосига ким жавобгар?
10:00 / 2020-10-03

Лекин инсон соғлигини тиклаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган шифо масканларида чиқинди уюмлари ҳосил бўлиши янада ачинарли.


Чиқиндилар билан боғлиқ муаммо бугун бутун дунёда оғриқли масалага айланган. Қаровсиз чиқиндихоналардан атроф-муҳитга таралаётган заҳарли газлар нафақат табиатга, балки инсонлар соғлигига ҳам жиддий хавф солади.

Юртимизда ҳам ушбу муаммонинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, чиқиндиларни вақтида тозалаш, утилизация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ташкил қилинган. Уларнинг замонавий махсус техникалар билан таъминланаётгани бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширмоқда. Аммо...

Бугун аҳоли яшаш жойларида, яъни маҳаллаларда чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. Лекин инсон соғлигини тиклаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган шифо масканларида чиқинди уюмлари ҳосил бўлиши янада ачинарли.

Яқинда Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Деҳқонобод тумани ҳудудида Давлат экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Ўтказилган рейд давомида “Чашмамирон” МФЙ ҳудудида жойлашган Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиника ҳудудида тиббий ва маиший чиқиндилар йиғиб қўйилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатни поликлиника масъуллари туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бу борада амалий ёрдам берилмаётгани билан изоҳлашган.

Аниқланган ҳолат бўйича поликлиника масъули Н.Ж.га ва хўжалик ишлари бўйича масъул Ў.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари Бошчорбоғ, Сарчашма, Дуоб, Чилгаз қишлоқлари орқали оқиб ўтувчи дарё ўзани ва унинг қирғоқ минтақасида ҳам аҳоли томонидан чиқиндилар ноқонуний равишда чиқариб ташланиши, МФЙ раиси ва жамоатчилик вакилларининг атроф-муҳитга эътиборсиз бўлиши оқибатида дарёнинг қирғоқ минтақасида ҳам чиқиндилар тўпланиб қолгани аниқланган.