English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади
23:06 / 2019-10-13

Эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар эвакуатор ёрдамида йўлдан олиб ташланади.


Эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар эвакуатор ёрдамида йўлдан олиб ташланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига асосан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.

Ушбу киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра 7.21 рақамли (эвакуатор ишламоқда) қўшимча ахборот белгиси пойтахтимиз кўчаларида ўрнатилган. Мазкур белги тўхташ мумкин бўлмаган белгилари таъсири остида қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинишини англатади.

photo_2019-10-13_23-07-54.jpg

Тақиқ белгилари таъсири остида агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра транспорт воситаси ушлаб турилиши учун эвакуаторда мажбурий эвакуация қилинади.

Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар амалга татбиқ этила бошланганини эслатган ҳолда, аҳолидан ўз автомашиналарни тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда қолдирмасликларини илтимос қилмоқда.