Светлана Осипова ярим финалга чиқди
Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича аёллар ўртасидаги 67 килограммдан ортиқ вазн тоифасида чорак финал беллашувлари ўтказилди.
Унда мамлакатимиз шарафини Светлана Осипова муносиб ҳимоя қилди. У мазкур босқичда Ребекка Макгоуэн (Буюк Британия) билан рақобатлашди. Баҳсда Светлана кучли рақибига қарши муносиб жанг қилди ва зафар қучди.
Таэквондочимиз ярим финалда Жанубий Корея вакили Дабин Ли билан рақобатлашади. Ушбу беллашув соат 19:50 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА