Светлана Осипова Олимпия ўйинлари чемпионлиги учун жанг қилади
Францияда ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича аёллар ўртасидаги 67 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ярим финал беллашувлари ўтказилди.
Унда ҳамюртимиз Светлана Осипова Жанубий Корея вакили Дабин Ли билан рақобатлашди. Ушбу беллашувда таэквондочимиз ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди С.Осипова сўнгги ҳал қилувчи финал жангида франциялик Алтея Лаурин билан беллашади.
Олимпиаданинг олтин медали учун ўтадиган мазкур тўқнашув 11 август куни мамлакатимиз вақти билан соат 00:37 да старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА