ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида Россия Федерациясининг Свердловск давлат болалар филармониясига қарашли “Улыбка” рақс ансамбли иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Маданият бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир дўстлик, маданий ҳамкорлик ва санъат воситасидаги ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган. Дастур давомида “Улыбка” ансамбли тарбияланувчилари миллий анъанавий рақслар, замонавий хореография намунаси ҳамда миллий образлар билан бойитилган саҳна кўринишларини ижро этди. Ёш ижодкорларнинг юксак маҳорат билан ижро этган рақслари, жўшқин мусиқа садолари ва саҳнадаги ранг-баранг қиёфалар томошабинларга чексиз қувонч ва илиқ ҳис-туйғулар улашди.
Концерт давомида маданий алоқалар, ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
[gallery-26697]
Тадбир якунида вилоят ҳокимлиги ҳамда Маданият бошқармаси мутасаддилари Свердловск давлат болалар филармонияси директори Людмила Скосырскаяга миннатдорлик билдирди. Унга Фарғона вилоятининг миллий анъаналарини ифодаловчи эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА