Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сузувчиларимиз халқаро турнирда 22 та медални қўлга киритди
09:39 / 2024-09-11

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида сузиш бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Афғонистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россиядан келган сузувчилар ўзаро рақобатлашди.

Мусобақада Юрий Петровнин, Анастасия Зелинская, Муҳаммадисмоил Раҳмонов, Шоҳруз Баҳриддинов, Глеб Кадышев турли йўналишда ва эркин усулда эстафета 4х100 м. баҳсларида олтин медални қўлга киритди.    

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон сузиш терма жамоаси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 11 та бронза, жами 22 та медалга сазовор бўлди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА