Сузувчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатини терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли бошлади.
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатини терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли бошлади.
Владислав Мустафин 100 метрга брасс усулда сузиш бўйича катталар ўртасидаги баҳсда 1:01.41 натижа билан маррага биринчи бўлиб келди ва олтин медаль соҳибига айланди.
Ёшлар ўртасида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида яна бир спортчимиз Алексей Сидорчук бронза медали билан тақдирланган бўлса, 50 метрга чалқанча усулда сузиш мусобақасида Адил Юсупбаев кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, эркаклар ўртасида эркин усулда 100 метрга сузиш бўйича ўтган эстафетада терма жамоамиз бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа Осиё чемпионатида вакилларимиз ҳозирча биттадан олтин ва кумуш, иккита бронза медалига эгалик қилмоқда.
Чемпионатнинг сув полоси баҳсларида аёллар терма жамоамиз дастлабки турда Ҳиндистон терма жамоасини 28:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа жамоамиз учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.