Сузиш: Ўзбекистонлик спортчилар Тожикистонда муваффақиятга эришди
Душанбеда Тожикистон Республикаси мустақиллик кунига бағишлаб сузиш спорт тури бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз спортчилари 14 та медаллар шодасини қўлга киритди.
Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатининг 100 нафардан зиёд маҳоратли спортчилари қатнашган турнирда сузиш спорт тури вакиллари бир нечта йўналишда совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари турли йўналишларда кечган баҳслар натижасида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалига эга чиқди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Нигина Шарафова ва Никита Корнилов олтин медалларга сазовор бўлган вазиятда, Искандар Саъдуллаев, Самир Абдужабборов, Исмоил Аминжонов, Жавлон Ғаниев, Глеб Кадишев, Лилия Циганенко, Маҳдия Мухторова, Алина Нурмуродова совриндорликка эришди.
Т.Рўзиев,
ЎзА