Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сузиш: Ўзбекистон чемпионатида Туркманистон ва Тожикистон спортчилари қатнашмоқда
16:57 / 2023-04-19

Тошкентдаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли бассейнда сузиш бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон очиқ чемпионати баҳслари жаҳон чемпионатига йўлланма тақдим этадиган мусобақалар сирасига киради.

Шу боисдан ҳам чемпионатда мамлакатимиз спортчилари билан бирга қўшни Туркманистон ва Тожикистон давлатларидан келган 250 нафардан зиёд спортчилар бир ҳафта давом этадиган баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.  

Чемпионатнинг илк кунги мусобақаларида ўғил-қизлар 100 ва 150 метр масофага эркин усулда сузиш, 200 метрга баттерфляй ва 4х100 метр масофага эстафета баҳсларида қатнашди.  

Шиддатли ўтган мусобақалар натижасига кўра, 100 метрга эркин усулда сузишда андижонлик Элдорбек Усмонов эркаклар ўртасида, навоийлик Ситора Одилова аёллар ўртасида ғолибликка эришди.  

Шунингдек, баҳслар давомида Асад Абдумаликов, Егор Петряков,  Абдулазиз Абдумажидов, Юрий Петровин, Анастасия Зелинская,  Паризод Абдукаримова, Лилия Тсиганенко каби спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.  

Очиқ чемпионат 23 апрелга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА