Суюнов Самаритдин Саматовичнинг тарих фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қашқадарё воҳасининг суғорилиш тарихи (Қадимги даврдан то ХХ аср охирларигача)” мавзусида
Суюнов Самаритдин Саматовичнинг 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича “Қашқадарё воҳасининг суғорилиш тарихи (Қадимги даврдан то ХХ аср охирларигача)” мавзусидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/06.04.2024.Таr.20.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 15 январь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй.
Тел.: (99866) 239-11-40, (99866) 239-18-92, Факс: ( 99866) 239-11-40
e-mail: rector@samdu.uz