English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюлтирилган газ таъминотида муаммо бўлмайди
11:40 / 2023-07-03

Наманган вилоятининг аксарият ҳудудларига табиий газ етиб бормаганлиги сабабли аҳолининг асосий қисми суюлтирилган газдан фойдаланиб келади. Айни шу боисдан ҳам табиий газ кириб бормаган жойларда истеъмолчиларни бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш "газчи"лар олдида турган устувор вазифа ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига вилоят шаҳар ва туманларида жами 453 минг 391 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси бўлиб, шу йилнинг январь-июнь ойлари давомида "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали томонидан "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида 37 минг 781 тонна суюқ газ етказиб берилди. Биргина, ўтган ойнинг ўзида истеъмолчилар 5 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланди.

– Президентимиз фармонига асосан Қурбон ҳайити куни муносабати билан беш кунлик байрам ва қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди, ҳамюртларимизнинг дам олиш вақтларида ҳам рўзғори беками кўст бўлиши учун хонадонларга суюлтирилган газ бир маромда узлуксиз етказиш чоралари кўрилди, – дейди "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали директори ўринбосари Иброҳимжон Мамаджонов. – Хусусан, ўтган тўрт кун мобайнида истеъмолчиларга 1030 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА.