Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида, хавфсиз ҳолатда етказилмоқда
16:09 / 2024-02-02

Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи суюлтирилган газ истеъмолчиларига газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш жараёнида ундан тўғри фойдаланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш учун жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозим, ҳар бир маиший газ баллони етказиб берилишидан аввал синовдан ўтказилади, таъмирланади. Бу билан эса аҳоли хавфсизлиги ҳам таъминланади. 

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ҳисобида 185 178 дона маиший газ баллони мавжуд бўлиб, истеъмолчиларга вақтинча фойдаланиш учун шартнома асосида тарқатилган. 

Газ баллонлари “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминотининг Бухоро туманидаги филиалида сақланади. Вобкент, Қоракўл туманларидаги газ тўлдириш шохобчаларида маиший газ баллонлари таъмирланиб, махсус цехларда синовдан ўтказилади ва истеъмолчиларга етказиб берилади. Ўтган 2023 йилда 46 025 дона газ баллони, жорий йилнинг дастлабки ойида эса 4 507 дона газ баллони синовдан ўтказилди. 

–Ушбу цехлар жойларда истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлигини таъминлаш, уларга ажратилган суюлтирилган газни тўлиқ ҳажмда, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов. – Чилангарлар томонидан амалий ишлар тезкорлик билан ўз вақтида самарали олиб борилмоқда. Кунига ҳар бир синов цехида 70 дона маиший газ баллони синовдан ўтказилиб, муддати муҳрланиб берилмоқда. 

Маиший газ баллонлари ҳар беш йил давомида синовдан ўтказилиши ҳамда муаммо мавжуд бўлса, таъмирланиши лозим. Соҳа вакиллари айнан хавфсизлик масалаларига эътибор берган ҳолда синов цехларида газ баллонларини синовдан ўтказиб, муддатини қайд этган ҳолда хавфсиз етказиб берилишини таъминламоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири