Суяги синган одамларга тиббиёт гипси ўрнига қурилиш гипси ишлатилган
Ҳолбуки, қурилиш гипсини қўллаш беморларда жароҳат олган суякнинг силжиши, гипс қўйилган соҳа терисининг шилиниши, тери аллергияси каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ҳолбуки, қурилиш гипсини қўллаш беморларда жароҳат олган суякнинг силжиши, гипс қўйилган соҳа терисининг шилиниши, тери аллергияси каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар қаторида ушбу масала ҳам тилга олинди.
Маълумки, турли сабабларга кўра одамларда суяк синиши ҳолатлари учраб туради. Бундай вазиятда жорий этилган стандартларга мувофиқ даволашда тиббиёт гипсидан фойдаланиш зарур.
Прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишларда эса тиббиёт муассасаларида қонун талаблари бузилиб, сўнгги икки йилда 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилган.
Хусусан, Фарғонада 30, Бухорода 33, Тошкент вилоятида 35, Наманганда 36, Қашқадарёда 38, Самарқандда 43 ва Тошкент шаҳрида 48 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилган.
Йиғилишда нима учун бундай ҳолатга йўл қўйилгани сўралганда мутасаддилар Ўзбекистонда тиббиёт гипси ишлаб чиқарилмаслигини маълум қилди.
Аммо республикада тиббий гипс ишлаб чиқарувчи биронта корхона ташкил этиш ҳақида ўйлаб кўрилмаган ёки вазирлик шундай ташаббус билан чиқмаган.