Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувтушар табиат шайдоларини чорлайди
07:57 / 2023-07-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё воҳасида чин маънода бетакрор ва сўлим гўшалар бисёр.  Шаҳрисабз туманидаги ноёб табиати билан машҳур Сувтушар шаршараси шундай манзиллардан бири. У мамлакатимиздаги энг узун ва серсув шаршара ҳисобланади.  

Ушбу масканда БМТ Тараққиёт дастурининг “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва бошқариш”  лойиҳаси доирасида ўтган йили экотуристик инфратузилмани яратиш ишлари амалга оширилди. Миллий услубдаги 5 та беседка, битта ахборот маркази, бешта кўприк, 480 метр йўлакча, 153 та қуёш батареяси ёрдами ишлайдиган ёритгичлар, 5260 метр чегара тўсиқлари,  назорат пости ва кузатиш павильони, ўтовлар учун жойлар барпо этилди.  

[gallery-12596]

Шаршара “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Мираки бўлимининг Сувтушар сойи бошланиш қисмида, денгиз сатҳидан 2 минг 100 метр баландликда жойлашган. Шаршаранинг баландлиги 84 метр бўлиб, катта қоя тошлар ва арчазорлар орасида жойлашгани билан табиат шайдоларини ўзига мафтун этади. Шаршарадан ҳар сонияда 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Шу жараёнда ҳосил бўлган заррачалар ёзнинг жазирамасида ҳам ён-атрофнинг салқин ва мўътадил бўлишини таъминлайди. Бу гўзал манзарани томоша қилиш мақсадида айни кунларда юртимизнинг турли ҳудудларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.  

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА