Сувонова Лола Суюновнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қуёш печида диатомитдан кремний карбид олиш технологияси” мавзусида
Сувонова Лола Суюновнанинг 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича “Қуёш печида диатомитдан кремний карбид олиш технологияси” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ҳимояси Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.T.111.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 5 декабрь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Қарши шаҳри, 180100, Мустақиллик кўчаси 225-уй, ҚарДТУ, Бош бино, 1-239 хона.
Тел.: (99875) 221-09-23; факс: (99875) 224-13-95
e-mail: kstu@kstu.uz