ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги 29-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Сувни тежаш – давр талаби” ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида оила, мактаб ва маҳаллада сувдан самарали ва тежамкор фойдаланиш, маиший турмушда сувни тежаш, дунёда сув танқислиги муаммосига оид мавзуларда ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-13807]
Шунингдек, ўқувчилар ўртасида мавзуга оид иншолар танлови, расм чизиш, саҳна намойишлари, сувни тежашни тарғиб этувчи кўринишлар ташкил қилинаётир.
– Сув – энг бебаҳо неъмат, - дейди мактаб директори Гулчеҳра Равшанова. – Уни тежаш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришга ҳар биримиз бурчлимиз. Бу жараёнда, ота-оналар, нуронийларимизнинг кўмаги муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА