Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувлиқликлар тоза ичимлик суви билан таъминланди
19:37 / 2023-07-09

Навоий вилоятининг Нурота тумани “Сувлиқ” маҳалласи Сувлиқ қишлоғида сув иншооти қурилиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур сув иншооти қурилиши “Ашраф” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, 2 миллиард 584 миллион сўм маблағ сарфланди.  

Лойиҳа доирасида 2 дона ер ости қудуғи қазилиб, 2 дона сув иншооти, 4 дона сув сақлаш ҳовузи қурилди ва 6,5 километр сув қувурлари тортилди.  

– Шу кунга қадар қишлоғимиз аҳолиси Қуруқсойдаги ягона булоқ сувини истеъмол қиларди, – дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Суннат Қурбонов. – Аммо сўнги йилларда қорнинг кам ёғиши, қурғоқчилик оқибатида булоқ суви камайиб кетган эди. Натижада қишлоғимиз аҳолиси тоза ичимлик суви муаммосидан азоб чекарди. Давлатимизга раҳмат, бу муаммомизни бартараф этиб берди.  

Сув иншоотининг қуриб битказилиши натижасида Сувлиқ қишлоғида яшовчи 655 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Аҳоли хонадонларига сув нуқтаси киритилиб, сув ўлчагич мосламалари ўрнатилди.  

А.Бўриев, ЎзА