Суви йил бўйи бир хил ҳароратни сақлайдиган булоқ ҳақида эшитганмисиз?
Наманган вилояти Поп туманидаги Чотқол тоғ тизмаларида, денгиз сатҳидан 2700-3400 метр баландликда Арашан кўллари жойлашган.
Арашан кўллар тизимига Арашан, Хўжа Арашан, Катта ва Кичик Арашанлар киради. Эртош қишлоғига кирмасдан чап томонга юрилса, тоғ йўли бўйлаб Арашанга борилади. Тоғ йўлининг инжиқлиги сабаб кўлларгача 56 километрлик масофани 3,5-4 соатда босиб ўтиш керак.
[gallery-3274]
Арашан кўлларига етмасдан денгиз сатҳидан 2800 метр баландликда олтингугурт-водородли геотермал булоқ мавжуд бўлиб, сувининг ҳарорати йил бўйи 36.7 градус бўлади. Зиёратчиларнинг аксарияти ушбу булоқда чўмилиш учун асосан водий вилоятларидан ташриф буюради. Булоқ шифобахш суви билан маҳаллий аҳоли ўртасида машҳур.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА