Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувга сакрашда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
13:18 / 2022-03-21

Мамлакатимизда Наврўз шодиёналари кенг нишонланаётган айни кунларда юртимизнинг турли гўшаларида бўлгани каби пойтахтимизда ҳам бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар, чемпионатлар, ўтказилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкентдаги «Саховат спорт сервис» сузиш ҳавзасида сувга сакраш бўйича турли ёш гуруҳларида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Бу йилги мамлакат чемпионатида Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Наманган, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Маълумки, жорий йил сувга сакраш бўйича терма жамоамиз қатор халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Якунланган мазкур чемпионат орқали мураббийларимиз терма жамоамиз таркибини шакллантириб олишди.

Ўзбекистон чемпионати давомида ўз йўналишларида қуйидаги спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди:

Трамплин 3 метр. D гуруҳи. Ўғил болалар

Жамолиддин Фахриддинов - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. C гуруҳи. Қизлар

Камола Насруллаева - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. C гуруҳи. Ўғил болалар

Кирилл Ибрагимов - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. B гуруҳи. Қизлар

Елена Поликарпова - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. B гуруҳи. Ўсмирлар

Михаил Тетов - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. А гуруҳи. Қизлар

Шаҳноза Йўлдошева - Наманган шаҳри

Трамплин 3 м. А гуруҳи. Ўсмирлар

Ҳожиакбар Фузаилов - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. Аёллар

Маржона Исломова - Жиззах шаҳри

Трамплин 3м. эркаклар

Камрон Ҳожимов - Тошкент шаҳри

Трамплин 3 м. С/D гуруҳи. Жуфтлик, ўсмирлар

Исфандиёр Ғофуров + Жамолиддин Фахриддинов - Тошкент  шаҳри

Трамплин 3 м. А/B гуруҳи. Жуфтлик, аёллар

Елена Поликарпова + Даря Бажукова - Тошкент  шаҳри

Трамплин 3 м. А/B гуруҳи. Жуфтлик, эркаклар

Абдуллоҳ Баҳодиров + Азизжон Алишеров - Тошкент  шаҳри

Трамплин 3 м. Жуфтлик, эркаклар.

Камрон Ҳожимов + Даврон Ботиров - Тошкент  шаҳри

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА