English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувга сакраш дастурида спортчимиз Осиё чемпионати совриндори
14:07 / 2025-10-01

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорт турлари бўйича ўтказилаётган 11-Осиё чемпионатининг сувга сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси муваффақиятга эришди.

Чемпионатда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида 68.85 балл билан 3-ўринни эгаллади.

Айтиш лозим, В. Качанов худди шу баландликдаги жуфтлик баҳсида Игор Мялин билан бронза медалига эга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, сув спорт турлари бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатининг сузиш мусобақалари якунланган бўлса, айни кунларда сувга сакраш дастуридаги мусобақалар ўтказилмоқда. Чемпионат дастуридан ўрин олган  сув полоси баҳслари 4-11 октябрь кунлари, артистик усулда сузиш мусобақалари 4-7 октябрь кунлари ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА